
Мажбурий ижро бюроси Навоий вилоят бошқармаси томонидан иш ҳақини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларини ижросини ўз вақтида таъминлаш, айниқса фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг 04.08.2022 йилдаги “Электрокимёзавод” қўшма корхонаси акциядорлик жамиятидан 53 нафар ишчи-ходимларнинг фойдасига жами 237 млн. 101 минг сўмлик иш ҳақларини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари бюронинг Навоий вилоят бошқармаси алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш шуъбаси иш юритувига келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжатлари юзасидан давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, “Электрокимёзавод” ҚК АЖга тегишли 154А корпуси хатланган ва электрон онлайн-аукцион орқали сотувга чиқарилган. Сотилган мулк ҳисобидан ишчи-ходимларнинг иш ҳақлари тўлиқ ундирилиб, 10.08.2022 йилда ижро ишлари тамомланган.
Ҳозирда бундай амалий тадбирлар давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар