07:30 / 17.08.2022
2 434

Қашқадарёда учрашувга чиққан йигит қизнинг синфдошлари томонидан уриб ўлдирилди

Қашқадарёда учрашувга чиққан йигит қизнинг синфдошлари томонидан уриб ўлдирилди
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 22 ёшли йигит унаштирилган қизининг синфдошлари томонидан уриб ўлдирилди. Бу ҳақда «Миллий» телеканалининг «Миллар» дастурида маълум қилинди.

Вилоят ИИБнинг аниқлик киритишича, воқеа 2022 йилнинг 12 август куни кеч соат 01:30 да туманнинг Галабек қишлоғида содир бўлган.
Воқеа гувоҳларидан бири Зоҳид Ўроловнинг маълумот беришича, қизнинг синфдошлари учрашувга чиққан йигит ва унинг дўстларига зиёфат қилиб бериш мажбуриятини қўйган.

«Ҳақ берасизлар деб бизнинг ортимиздан қувиб келишди. Nexia’ни олдимизда тўхтатиб, ёнимизга келди. Сарвар ака машинамнинг фараси тепиб синдирилгани учун улардан буни ким тепди, деб сўради. Шундан сўнг Миркомил деган бола билан тортишиб қолди. Кейин Шаҳзод деган бола машинадан сакраб тушди. Ва Олим акага сен зўрмисан, деди. Бироздан сўнг икки бола қочиб кетди. Қарасак, Олим ака ерда ётган экан. Кейин унга биринчи ёрдам кўрсатдик. Шундан сўнг эса тез ёрдам машинаси келиб, уни олиб кетди», — дейди воқеа гувоҳларидан бири Зоҳид Ўролов.

Вилоят ИИБнинг маълумот беришича, учрашувга чиққан йигит ўлимига сабабчи дея гумонланаётган икки нафар йигит — А.М. ва Қ.М.лар Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлса) билан айбланиб, ушланган.

«Бола ҳушдан кетиб йиқилганидан кейин ҳам кўпчилик — 15-20 киши бўлиб тепкилашган. Жигар, юрак, ўпкагача эзиб ташлаган. Ҳеч нарса қолмаган. Икки кишини қамаб ўтирибди. Қолганлар-чи?», — дейди журналист билан суҳбатлашган маҳалла фаолларидан бири.

Марҳум йигитнинг онаси ҳам ўғли кўпчилик томонидан уриб ўлдирилган, деган гумонда.

«Ўғлим уйдан чиқиб кетганидан сўнг, кечаси соат 12 экан, телефоним жиринглади. Болам ‘отам телефон қиляпти’, деди. Кейин отаси тез сойдаги балницага бор, деди. Борсам, ўғлим ўлиб ётибди. Уни кўпчилик бўлиб уришган», — дейди марҳумнинг онаси.

Марҳум йигитнинг отаси ўғли қаттиқ урилганидан бош мияси эзилиб кетганини айтмоқда.

«Ўғлимни кўриб, бўларим бўлди. Бош миясини эзиб ташлашган. Ўғлимни кўпчилик урган, аммо икки киши ушланган. Айбдорларга қонуний чора кўрилишини хоҳлайман», — дейди марҳумнинг отаси.

Чироқчи туман тиббиёт бирлашмаси шифокори Шуҳрат Йўлдошевнинг маълумот беришича, операция қилиниб, тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай беморнинг аҳволи оғир бўлгани учун 12 август куни 18:00 да вафот этган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда учрашувга чиққан йигит қизнинг синфдошлари томонидан уриб ўлдирилди