Тошкентда бирйўла 18та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлгани айтилмоқда

Тошкентда бирйўла 18та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлгани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги йўл ўтказгичда бирйўла 18та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида маълумотлар тарқалди.

Пойтахт ИИББ ЙҲХБ Чилонзор тумани Бунёдкор шох кўчаси (кўприк усти)да содир бўлган ЙТҲ ҳақида расмий маълумот берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2022 йил 16 август куни соат 17:45 ларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкор шох кўчаси (кўприк усти)да бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган бир қанча транспорт воситалари иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар