06:33 / 18.08.2022
1 382

Шавкат Мирзиёев пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларини зиёрат қилди

Шавкат Мирзиёев пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларини зиёрат қилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 август куни ислом оламининг энг муқаддас шаҳарларидан бўлмиш Мадинада бўлиб, Масжидун Набавийни зиёрат қилди.

Мадина ислом тарихидаги энг муҳим шаҳарлардан бири. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салам 622 йилда бу ерга кўчиб келганлар. Қуръони каримнинг энг катта суралари шу ерда нозил бўлган.

Фото: Президент матбуот-хизмати
Масжидун Набавий пайғамбаримизнинг уйлари атрофида қурилган улкан масжиддир. Бу ерда расулуллоҳнинг ҳамда буюк саҳобалар – Абу Бакр Сиддиқ ва Умар ибн Хаттобнинг қабрлари бор. Юксак ҳурмат юзасидан бу жой «Ҳужраи саодат» деб аталади.

Шавкат Мирзиёев ушбу масжидга келиб, Ҳужраи саодатга тавозе билан кирди, Муҳаммад алайҳиссаломга салавот ва саломлар айтди. Халқимизга тинчлик ва фаровонлик тилаб, дуо қилинди.

Фото: Президент матбуот-хизмати
Президент Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сийратлари ва ислом тамаддуни музейи билан ҳам танишди. Музей кенг қамровли иккита мавзуни ўзида акс эттирган. Биринчиси, Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳаёт ва фаолиятлари, иккинчиси, ислом маданияти ва илм-фанининг шаклланиши, унинг ижтимоий-маънавий ҳаётга таъсири. Булар ҳақда кўргазмали экспонатлар ва визуал технологиялар воситасида, бир неча хорижий тилларда маълумот берилади.

Президент музейни кўздан кечириш асносида саудиялик олимлар билан динимиз тарихи, ўзбек ва араб халқларини боғловчи ришталар ҳақида фикр алмашди.

Фото: Президент матбуот-хизмати
Доктор шайх Носир Заҳроний музейдаги маълумотлар буюк боболаримиз Имом Бухорий ва Имом Термизий асарларидан олинганини айтди. Шавкат Мирзиёев юртимизда бу улуғ алломалар номи билан илмий марказлар ташкил қилингани, ислом маданияти обидалари асраб-авайланаётганини таъкидлаб, олимларни Ўзбекистонга таклиф қилди.

Шавкат Мирзиёев Мадинани зиёрат қилиб юрган ўзбекистонликлар билан ҳам суҳбатлашди. Шундан сўнг, Ўзбекистон делагацияси Жидда шаҳрига жўнаб кетди.


























arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларини зиёрат қилди