940
Бўкада масъул шахслар йўл таъмирлаш ишларига ажратилган 266 млн сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Тошкент вилоятининг Бўка ва Қашқадарё вилоятининг Китоб туманларида йўл таъмирлашдаги талон-торожликлар фош этилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бўка туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда «Бўка тумани йўллардан фойдаланиш» УК масъул шахслари томонидан туман ҳудудидаги йўлларни таъмирлашда амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 266,8 миллион сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилингани аниқланган.
Шунингдек, Китоб туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Китоб тумани йўллардан фойдаланиш» УК бош ҳисобчиси С.К. ва бошқалар ушланган. Улар туман ҳудудида амалга оширилган йўлларни таъмирлаш ишлари учун ишчиларга тўланиши лозим бўлган пулларни смета ҳужжатларига жорий иш ҳақи сифатида киритишган бўлса-да, 176,4 миллион сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади