
Саудия Арабистони подшоҳлиги фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига кириш режимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони эълон қилинди.
Фармонда ”Ўзбекистон Республикаси ҳамда Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасида маданий, илмий ва инвестициявий иқлимни яхшилаш, шунингдек, мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатадиган халқаро муносабатларни ривожлантириш учун янада қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида:
2023 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга ўз ёки учинчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилган Саудия Арабистони Подшоҳлиги фуқаролари учун визасиз режим белгилансин”, дейилган.