date
views 1 237

Бухорода ҳоким энг яхши учта мактаб директорларини хорижга саёҳатга жўнатди

Бухорода ҳоким энг яхши учта мактаб директорларини хорижга саёҳатга жўнатди
Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ҳокимлиги тумандаги мактаблар орасида энг яхши деб топилган мактаб директорларидан 3 нафарини Бирлашган араб амирликларининг Дубай шаҳрига саёҳатга жўнатди.

Ҳокимлик матбуот хизмати берган хабарга кўра, улар раҳбарлиги остидаги мактаблар жорий йил давомида туман миқёсида ўтказиб келинган «5 ташаббус олимпиадаси доираси», «Ҳоким олимпиадаси», «Бир ойда иккита китоб ўқийман» каби кўрик танловларда юқори ўринларни қўлга киритган.

Шу боис ҳокимлик томонидан 13-мактаб директори Достон Рустамов, 14-мактаб директори Ҳотам Ҳасанов, 17-мактаб директори Ҳокима Идиеванинг Дубайга бепул саёҳати ташкиллаштириб берилди.

Мактаб директорлари 8 августдан 14 августгача Дубай шаҳрига саёҳат қилиб, Ўзбекистонга қайтди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода ҳоким энг яхши учта мактаб директорларини хорижга саёҳатга жўнатди
-->