Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати
2022 йилнинг 25 январида бутун Ўзбекистон бўйлаб электр энергияси узилиб қолганди. Орадан 8 ой ўтган бўлса-да, блэкаутнинг бизнесга етказган зарари ҳақида маълумот берилмади. Kun.uz саволига жавобан энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев бунинг сабаблари ҳақида гапирди.
18 август куни президентнинг тадбиркорлар билан учрашуви доирасида “Тадбиркорлар билан мулоқот ҳафталиги”нинг иккинчи куни бўлиб ўтди. Унда энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев ҳам иштирок этди.
Kun.uz мухбирининг 8 ой илгари юз берган блэкаутнинг бизнесга етказган зарари нима сабабдан очиқланмаганига оид саволига жавобан, Хўжаев бу ҳисоблаш методикаси йўқлиги билан изоҳланишини маълум қилди.
“Бизда блэкаутнинг бизнесга етказган зарарини ҳисоблаш методикаси йўқ, шунинг учун янги қоидаларни кучга киритишимиз керак. Унда электр энергиясидаги узилишлар натижасида бизнес кўрган зарарни ҳисоблаш ва қоплаб бериш тартиби ҳам акс этади. Тадбиркорлардан таклифлар келиб тушса, шу қоидаларни ўзгартирамиз”, – деди вазир ўринбосари.
Хўжаев панел сессиясидаги нуқтида ҳам айнан электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари тўғрисидаги ҳужжат ҳақида гапириб, вазирлик тадбиркорлар билан мулоқотлар давомида бу қоидаларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лозимлигини тушуниб етганини айтди.
“Бир ҳафта муддатда тадбиркорлардан олинган таклифлар эвазига янги қоидалар шакллантиришга келишдик. Умуман, мана шу ҳужжатни қайта кўриб чиқиш вақти келди.
Тадбиркорлик субъектлари томонидан кўп билдириладиган эътирозлар огоҳлантиришсиз электр таъминоти узиб қўйилганда етказилган зарарни ким қоплаб бериши ёки зарарни қоплаш тартиби қандайлигига оид. Мана шу саволларга жавоб бериш учун электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига ўзгартириш киритишимиз керак. Энергетика вазирлиги масъули сифатида мен сизлардан шундай таклифлар кутиб қоламан”, – деди у тадбиркорларга қарата.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 январида Марказий Осиёда блэкаут рўй берди. Шу жумладан, Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бир соатдан бир неча соат ва бир неча кунгача токсиз қолди. Авария сабабларини аниқлашга доир ҳукумат комиссиясининг хулосаси эса очиқланмай келмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади