date
views 1 624

Сурхондарёда фуқаронинг картасидаги пулни ўғирлаган банк ходимлари ушланди

Сурхондарёда фуқаронинг картасидаги пулни ўғирлаган банк ходимлари ушланди
Фото: ИИВ ахборот хизмати
ИИВ Киберхавфсизлик марказининг хабар беришича, Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида яшовчи фуқаро О.С. ИИБга мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган “Ҳумо” банк картасида бўлган 48 миллион 640 минг 550 сўм миқдоридаги пуллар номаълум шахслар томонидан ечиб олинганини билдирган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фуқаронинг банк картасидан пулларини ўғирлаган шахслар “Агробанк” Олтинсой тумани бўлими ходимлари, Шўрчи туманида яшовчи Қ.Ш. ва А.С. эканлиги аниқланган.

Қайд этилишича, фуқаронинг пулларини ўғирлаган банк ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият