Саудиянинг «Jamjoom Pharma» фармацевтика компанияси Ўзбекистон дори-дармон ишлаб чиқариш саноатига 52 миллион доллар сармоя киритиш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда «Arab News» нашри хабар бермоқда.
Компания вице-президенти Маҳмуд Жамжумнинг айтишича, унинг компанияси Марказий Осиё бозорига чиқишдан манфаатдор. Жидда шаҳрида бўлиб ўтган Саудия-Ўзбекистон бизнес-форумида у Ўзбекистон билан ҳамкорлик унинг учун минтақавий бозорга йўл очишига умид билдирди.
«Ҳозир биз дунёнинг 30 та давлатида фаолият юритаяпмиз. Энди биз ушбу ҳудудга эътибор қаратмоқдамиз. Бизни Ўзбекистон, Афғонистон ва Туркманистон қизиқтиради. Бу келишув биз учун минтақага эшик очади», – деди Жамжум.
Компания вице-президенти, шунингдек, барча керакли ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг Ўзбекистонда реклама кампаниясини бошлашни режалаштираётганини айтди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?