date 14:50 / 19.08.2022
views 1 236

Чилонзорда ЙПХ машинаси ёниб кетди

Чилонзорда ЙПХ машинаси ёниб кетди
19 август куни соат 12.20 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шох кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори М.Х. бошқарувидаги «Lacetti» автомашинасида ёнғин содир бўлган. Бунга автомобилнинг двигатель қисмида электр симларининг қисқа туташуви сабаб қилиб келтирилган.

Ушбу ёнғин тезкорлик билан бартараф этилган, ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йуқ.

Ушбу ҳолат юзасидан ФВВ Чилонзор тумани бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият