
Фото: Наманган милоят ИИБ матбуот хизмати
Наманганда 10 кун аввал номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган ва ички ишлар ходимлари саъй-ҳаракати билан топилган Қуръони Карим қўлёзмаси яна ўз жойига қайтарилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззақов ва ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари иштирокида қўлёзма Султон Увайс Қароний зиёратгоҳидаги ўз ўрнига жойлаштирилди. Шу ерга жам бўлган нуронийлар бундай кўнгилсиз ҳолатлар асло такрорланмаслигини тилаб, дуо қилишди.

Фото: Наманган милоят ИИБ матбуот хизмати
Шавкат Абдураззақов ҳуқуқ-тартибот идоралари мутасаддиларига ушбу муқаддас китобни топишдаги жонбозликлари учун миннатдорлик билдирди ҳамда бир гуруҳ ички ишлар ходимларини бу борада кўрсатган хизматлари учун тақдирлади.

Фото: Наманган милоят ИИБ матбуот хизмати
Вилоят ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистонда ҳажми жиҳатдан Қуръони Усмонийдан кейин иккинчи ўринда турадиган Мусҳаф энди мунтазам қўриқланади, бироқ зиёратчиларнинг ноёб қўлёзмани кўриш имконияти чекланмайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар