2022 йил 4 август куни жиноят ишлари бўйича Қарши туман судида муқаддам Муборак тумани ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган Х. Б.га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, Х. Б. Жиноят кодексининг 28,211-моддаси 3-қисми «а» банди билан Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-қисмига асосан айбсиз деб топилиб, оқланган. Х. Б. Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми «а,в» бандларида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилди.
Суд уни 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди (Жиноят кодексининг 62-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 213 баравари миқдорида жарима жазоси қолдирилган).
Айни пайтда биринчи инстанция суди томонидан чиқарилган мазкур ҳукм қонуний кучга кирмаган бўлиб, ундан норози тарафга 20 сутка ичида апелляция тартибида шикоят келтиришга ёки прокурор протест билдиришга ҳақлилиги маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг бошларида Миришкор тумани ҳокими ўринбосари фуқародан 80 000 АҚШ доллари талаб қилиб, 50 минг долларини олаётганида қўлга олинган ва кейинчалик мазкур жиноий ишга Х.Б. ҳам жалб қилинган эди.
Мазкур жиноий иш доирасида судланган Миришкор тумани ҳокими ўринбосари У. Я.га нисбатан қабул қилинган суд ҳукми ҳақида эса бир муддат аввал хабар берилган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?