20 август куни АҚШ Конгресси делегацияси Ўзбекистон-Америка ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболларини, жумладан, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга келди, деб хабар берди «Дунё» ахборот агентлиги.
Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси хабарига кўра, делегация таркибида АҚШ Конгрессидаги «Ўзбекистон бўйича кокус» ҳамраиси, Миссисипи штатидан республикачи конгрессмен Трент Келли ва вакиллар Палатаси аъзоси, Иллинойс штатидан республикачи конгрессмен Дэрин Лаҳуд ва бошқа ходимлар бор.
Америкалик меҳмонлар Ўзбекистонга ташрифи давомида Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси раҳбарияти, шунингдек, республика вазирлик ва идораларида икки томонлама учрашувлар ўтказади. Шунингдек, делегация мамлакатимизнинг тарихий ва маданий мероси билан ҳам танишади.
Қайд қилиш жоизки, ушбу ташриф АҚШ Конгресси аъзоларининг 2017 йилдан буён Ўзбекистонга еттинчи сафари бўлади. Ўтган йили Қўшма Штатларнинг ҳар иккала партияси (республикачилар ва демократлар) делегацияси икки марта Ўзбекистонга келган, улардан бирига Нью-Йорклик демократ конгрессмен, Вакиллар палатасининг Ташқи ишлар қўмитаси раиси Грегори Микс бошчилик қилган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди