Тошкентда Matiz автомобилини олиб қочган шахс ушланди

Тошкентда Matiz автомобилини олиб қочган шахс ушланди
Фото: Ички ишлар вазирлиги
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 18 август куни олиб қочилган автомашина йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, шу куни соат 21:05 ларда Юнусобод туманидаги меҳмонхона тураргоҳидан Matiz автомашинаси номаълум шахслар томонидан олиб қочилгани тўғрисида хабар берилган.

Ҳолат юзасидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида 18 август соат тахминан 21:30 ларда майор А.Бахронов томонидан ушбу автоулов Олмазор тумани КҲАЙ кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётгани аниқланиб, тўхтатилган. Автомашинани бошқариб кетаётган шахс Б.Х. (2001 йилда туғилган) ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар