Болалар ёзнинг энг сўнгги кунларидан баҳра олаётган пайтда, уларнинг ота-оналари аллақачон фарзандларини мактабга тайёрлаш ҳақида ўйлашни бошлаган. Ҳеч нимани унутмаслик ва энг яхши ўқув қуролларини харид қилиш учун тайёргарликни ҳозирдан бошлаган мақсадга мувофиқ.
Мактаб учун харидлар — ҳар бир оила учун яхшигина харажат. Ўқув йили учун мактаб қуроллари, кийим, пойабзал, сумка сотиб олиш керак.
Ҳар бир ота-она ўз фарзанди учун сифатли, яхши маҳсулотларни ҳамёнбоп нархларда сотиб олишни хоҳлайди.
«Дарё» қандай қилиб фарзандларни мактабга тайёрлаш бўйича еттита тавсияни бир жойга жамлади.
1-тавсия
Ўтган йилдан қолган нарсаларни текшириб кўриш керак. Агар бола 1-синфга йўл олмаётган бўлса, бу тавсия жудаям долзарб ҳисобланади.
Одатда мактаб ўқувчиларининг барчасида йил сўнгида ўқув қуроллари: дафтарлар, ручка-қаламлар, расм чизиш учун альбом, краска, чизғич, пластилин ва бошқалар ортиб қолади.
Уларни кўриб чиқиб, яна қўшимча нима сотиб олиш тўғрисида қарор қилиш мақсадга мувофиқ.
Агар бола биринчи синф ўқувчиси бўлса, мактабдан нималар олиш бўйича рўйхат қилиш тавсия этилади — шунда ҳечнима эсдан чиқиб кетмайди.
2-тавсия
Зарур харидлар рўйхатини тузиб олиш керак. Албатта, дўкон айланиб кўзга яхши кўринган хамма нарсани саватчага солиш ёқимли.
Бироқ анчагина кераксиз буюмларни сотиб олиш ва кейинчалик ҳатто улардан фойдаланмаслик ҳам мумкин.
Шу сабабли импулсив харидлар амалга оширмаслик лозим — улар исталган инсоннинг ҳамёнига катта зарар олиб келиши мумкин. Айниқса, болаларни мактабга тайёрлаш тўғрисида гап борганда.
3-тавсия
Катта савдо марказлари ёки ярмаркаларда каттароқ харидлар қилиш керак. Мактаб вақти бошланишидан олдин супермаркетлар ўқув қуроллари учун акцияларни эълон қилади.
Шунингдек, йирик савдо марказлари ва бозорлар яқинидаги жойларда мактаб ўқувчилари учун ярмаркалар ташкил этилади.
Мактаб ўқувчисига иккита кийим, спорт формаси ва пойабзал керак бўлади. Бу харажатларнинг энг катта қисми, шунинг учун бу харидларни иложи борича эртароқ амалга ошириш зарур.
Агар нархи, модели ва сифати қониқтирса, бирданига иккита мактаб формаси сотиб олган яхши — улардан биттасининг ўлчами сал каттароқ бўлгани мақсадга мувофиқ.
Пайпоқ, футболка, рўмолча, озиқ-овқат контейнерлари, қалам қутилари, қизлар учун соч тўғноғичлари ва бошқа кичик нарсалар эса тез йўқолади ёки эскиради — уларни ҳар мавсумда харид қилишга тўғри келади.
4-тавсия
Сифатли сумка харид қилиш. Мактаб сумкасига дарсликлар, алмаштириш керак бўлган оёқ кийими, мактаб формаси ва овқат учун кичик контейнер сиғиши лозим.
Бундан ташқари, у мактабдаги «жанглар», чанғида учиш ва югуришга дош бериши зарур.
Сумканинг қаттиқ ортопедик орқали ва кўкракка маҳкамланадиган кенг елкали моделини танлаш мақсадга мувофиқ.
Оғирлиги 1 кг дан ошмаслиги зарур. Энг қулайини топиш учун бир нечта сумкаларни тақиб кўриш муҳим. Матонинг сувга чидамлилигини текширишни ҳам унутмаслик керак.
5-тавсия
Ҳамма нарсани бир пайтда сотиб олмаслик керак. Ўқув қуроллари ва форма сотиб олишнинг энг яхши вақти — ёзнинг боши ва кузнинг охири, одамларда мактаб учун харидлар қилиш ваҳимаси ҳали бошланмаган, ёки ўтиб кетган ҳамда нархлар барқарорлашган вақтда.
Агар мактабга олдиндан тайёргарлик кўришнинг иложи бўлмаса, «қайноқ мавсумда» фақат энг зарур нарсаларни сотиб олиш керак. Бошқа маҳсулотларни йил давомида бирин-кетин харид қилиш мумкин.
6-тавсия
Соддароқ – яхшироқ. Ручка ва қаламлар, бўёқларнинг катта тўпламлари — аслида бемаъни харид.
Масалан, рангли қаламлар, пластилин ва бўёқларнинг 36 хил рангдаги тўпламларидан ўқувчи фойдаланмайди. Улар тез йўқолиб ҳам қолади. 12 талик тўпламлар — энг оптимал ҳисобланади.
7-тавсия
Тамадди учун контейнерлар сотиб олиш керак. Бугунги кунда соғлиқни сақлаш энг муҳим масалага айланаётганда, фарзандингизнинг хавфсизлиги учун шароит яратиш энг асосийси.
Ўқувчининг овқатланиши мувозанатли ва хилма-хил бўлиши керак. Боланинг организми, айниқса, витамин ва минералларга муҳтож бўлади.
Бу нафақат боланинг ошқозонини зарарли овқатлардан ҳимоя қилади, балки турли тамаддихоналарда ва ошхоналарда бегоналар билан мулоқот қилмаслигига ёрдам беради.
Ёдда тутинг, молиявий режалаштиришга рационал ёндашув оила фаровонлигининг асосидир.
Мақолада Марказий банкнинг «Finlit.uz» сайтидаги маълумотлардан фойдаланилди “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)