1 016
Тошкентдаги мактабларда видеокамералар ўрнатиш учун ота-оналардан мажбурий пул йиғилаётгани рад этилди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида видеокамералар ўрнатиш учун ота-оналардан мажбурий пул йиғимлари амалга оширилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, президентнинг тегишли фармонига мувофиқ ўқувчилар давоматини масофадан мониторинг қилиш, ўқувчиларнинг келиш ва кетиш вақтлари назорати билан боғлиқ бўлган ўқув жараёнини автоматлаштириш тизимларини жорий этиш вазифаси топширилган.
Ҳозирда бош бошқарма тасарруфидаги барча умумтаълим мактабларига босқичма-босқич овозли камералар ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Овозли камералар мактабларнинг барча ўқув хоналарига ўрнатилади. Камералардан бир вақтнинг ўзида ўқувчилар давомати, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг дарс жараёнидаги хатти-ҳаракатлари, ўқитувчининг дарсга тайёргарлиги ҳамда педагогик маҳорати ва шунга ўхшаш жарёнлар таҳлил қилинади. Камера ёзувлари камида 45 кун давомида сақланиб туради.
Босқичма-босқич амалга оширилаётган ишлар аксарият умумтаълим мактабларида бюджетдан ташқари олинган даромадлар ҳисобидан ҳамда ҳомийлар томонидан олиб борилмоқда. Видеокамераларни ўрнатиш учун ота-оналардан мажбурий пул йиғимини амалга ошириш қатъиян ман этилади ва кўзда тутилмаган.
Ҳурматли ота-оналар! Агар сиз умумтаълим мактабларида юқоридаги каби ноқонуний ҳолатларга дуч келсангиз, Тошкент шаҳри халқ таълими бош бошқармасининг +998 71 212 04 90 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз, — дейилади муносабатда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)