1 081
Ўртачирчиқда 2 нафар қарздорга жиноят иши қўзғатилгач 97 млн. сўмдан ортиқ алимент пуллари ундирилди
Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилоят бошқармаси Ўртачирчиқ туман бўлими томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижроси таъминланиб, бир қанча ишлар амалга оширилаётган бўлиб, бўлим иш юритувида бўлган суд қарорларига асосан алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари юзасидан ҳам давлат ижрочилар томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жумладан, фуқаролик ишлари буйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор Б.Абдурахмановдан, ундирувчи фойдасига икки нафар фарзандлари таъминоти учун 04.08.2014 йилдан бошлаб қарздорнинг ҳар ойлик даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундирилиши белгиланган. Қарздор давлат ижрочиси томонидан бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан мазкур ижро иши бўйича алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаганлиги сабабли, жиноят ишлари бўйича Ўртачирчиқ тумани суди томонидан 25.03.2022 йилда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Аммо қарздор Б.Абдурахманов тайинланган маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиқиб ҳам ўзига тегишли хулоса чиқармасдан 94 ой мобайнида 92.725.018 сўм алимент қарздорлигини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган.
Бундан ташқари, Фуқаролик ишлари буйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор О.Бердиндан, ундирувчи З.Рузиматова фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун 30.01.2020 йилдан бошлаб қарздорнинг ҳар ойлик даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундирилиши белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати юзасидан қарздор О.Бердин давлат ижрочиси томонидан расмий равишда огоҳлантирилган бўлсада алимент тўлашдан бўйин товлаб келганлиги учун жиноят ишлари Ўртачирчиқ тумани судининг 07.04.2022 йилдаги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Аммо қарздор О.Бердин жазони ўтаб чиққанидан сўнг ҳам бир неча маротаба қарздорликни бартараф қилиши тўғрисида расмий равишда огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан 8 ой мобайнида 5.923.714 сўм алимент қарздорлигини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган.
Шу сабабли, Б.Абдурахманов ва О.Бердинга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят ишлари айблов далолатномасига асосан мазмунан кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича Ўртачирчиқ туман судига юборилгандан сўнг, мазкур жиноят ишлари судда мазмунан кўриб чиқилиши жараёнида қарздорлар жавобгарликни ҳис қилган ҳолда ўзига тегишли хулоса чиқариб, қарздор Б.Абдурахманов жами 92.725.018 сўм ва қарздор О.Бердин жами 5.923.714 сўм алиментдан бўлган қарзларини тўлиқ бартараф қилиб, ундирувчилар билан ярашганликлари боис суд томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан уларга нисбатан юритилган жиноят ишлари тугатилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)