11:17 / 24.08.2022
1 070

Археология ёдгорлигини тўлиқ бузиб ташлаган шахс қамоққа олинди

Археология ёдгорлигини тўлиқ бузиб ташлаган шахс қамоққа олинди
Фото: Бош прокуратура.
Жорий йилда жиноят қонунчилигига киритилган ўзгартиришларга кўра, тарихий ёдгорликларни бузиш, шикаст етказиш ва нобуд қилиш учун жавобгарлик чоралари жиддий равишда кучайтирилиб, 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди.

Мазкур қонун мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоғида кенг ёритилган бўлишига қарамай, маданий мерос объектларига шикаст етказиш ҳолатлари давом этмоқда, дейилади Бош прокуратура хабарида.

Жумладан, Қашқадаре вилояти, Яккабоғ тумани, Дархон маҳалласида яшовчи Р.О. масъул идораларнинг бир неча бор огоҳлантиришига қарамасдан, ушбу ҳудудда жойлашган «Кунжутлитепа» археология ёдгорлигини тўлиқ бузиб, ундан чиққан тупроқни сотиб юбориб, маданий меросга 47,5 млрд. сўмлик зарар етказган.

Ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани прокуратураси томонидан 2022 йил 15 август куни Жиноят кодексининг 132-моддаси 3-қисми (Моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, суднинг ажрими билан фуқаро Р.О. қамоққа олинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Археология ёдгорлигини тўлиқ бузиб ташлаган шахс қамоққа олинди