1 149
Самарқандлик 17 ёшли ўсмир Telegram’да сохта акция ўтказиб, 28 кишининг банк картасидаги пулларни ечиб олди
Фото: ИИВ ахборот хизмати
ИИВ Киберхавфсизлик марказининг хабар беришича, Сурхондарё вилояти Бандихон туманида яшовчи фуқаро ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У аризасида Telegram мессенжери орқали “Техномарт Акция” номли профил эгаси “Samsung А-72” русумли телефон аппаратини ютиб олдингиз деб, фирибгарлик йўли билан “Ҳумо” банк картасида бўлган 1,5 миллион сўмни ечиб олганини билдирган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида сурхондарёлик фуқаронинг банк картасидан фирибгарлик йўли билан пулларни ечиб олган шахс Самарқанд вилояти, Нарпай туманида яшовчи, 2005 йилда туғилган, вояга етмаган С.У. экани аниқланган.
Суриштирув давомида, С.У. сурхондарёлик фуқародан ташқари яна 27 нафар фуқаронинг банк картасидаги пулларни ўзлаштириб олгани фош этилган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан ушбу фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?