2 637
Озода Нурсаидова уйи бузилганида тушкунликка тушгани ҳамда 300 млн сўм зарар кўргани ҳақида гапирди
Фото: Instagram /@ozodaofficial
Хонанда Озода Нурсаидова «Миллий» телеканалининг «Зарб» кўрсатувига берган интервьюсида уйда ўтирган вақтда мутасаддилар бульдозер билан уйини бузишга келгани, бу ҳолатдан сўнг стрессга тушгани, 250-300 миллион сўм моддий зарар кўргани, «вахшийларча» уйини бузишгани ҳақида гапирди.
Озода Нурсаидова уйда ўтирган вақтда мутасаддилар уни огоҳлантирмасдан, уйини бузишга бульдозер билан келгани ҳақида
- "Бу мавзу ҳаётимдаги энг оғир дамларни эслатадиган, оғриқли мавзулардан бири ҳисобланади. Яқинда бу ҳақда Конституциядаги ўзгаришларни кўриб хурсанд бўлдим. Яккасаройда тураман, 2007 йилда бир корхонанинг бўш ерини сотиб олганман. Тўғрироғи, уйимни қурган компания эгалари менга шу таклифни берган. Бозор нархида пулини тўлаб, шу ерни сотиб олдим — 2,5 сотих ер эди. Сотиб олиб ҳамма нарсани ҳужжатлаштирдим. Орадан олти йил ўтиб, 2013 йилда уйимда ўтирган вақтимда ҳокимиятдаги ишлайдиганлар бульдозер билан келди, ер-жой билан боғлиқ суд бўлган экан — хабарим йўқ эди.
Уйимга бульдозер билан келиб, бузамиз дейишди, огоҳлантиришмади. Уйингизни бузишимиз керак, суд бўлган, прокуратура кадастрни бекор қилган, дейишди. Бекор қилингани ҳақида хабарим йўқ эди, биринчи маълумотни ўша пайтда олдим. Шунда ўша пайт ҳокимликнинг ҳуқуқшуноси менга бошқа бир фамилияларни айтди ва шуларнинг буйруғи бор деди. Суддан ёки ҳокимликдан бирор-бир даъвогар менга бу ҳақда айтмаган", - дейди хонанда.
Хонанда уйини бузишгандан кейин стрессга тушгани ва бир неча бор ҳужжатлари бекор бўлгани ҳақида
- "Дастлаб апелляцияга бераман дедим, бу ҳолатни ўрганишни хоҳладим. Қўлимда кадастрим бор эди, ҳокимнинг ҳам қарори бор, вазиятни ўргандим, нима сабабдан прокуратура томонидан қарор бекор қилинганини ўйладим. Менга битта сабаб, яъни техник хато деб айтишди.
Уч марта ҳоким ўзгарди, уч марта менинг масалам кўтарилди ва икки марта кадастрим бекор бўлди. Менга 2007 йилда бу қарорни берган ҳоким ишдан кетганидан кейин 2013 йилда бошқа ҳоким томонидан келиб кадастримни бекор қилмоқчи бўлди, у ҳам кетганидан сўнг биз кейинги кадастрни 2018 йилда — бошқа ҳоким келганидан кейин олдик. Давлат томонидан ноқонуний ишларни қилаётган шахсларни деб кўп инсонлар жабр чекмоқда. Мен ҳам бу ҳолатдан сўнг стресс олдим, моддий зарар кўрдим, 2018 йилда ҳушимдан кетиб қолганман, менда видеолари ҳам бор", - дейди Озода Нурсаидова.
Озода Нурсаидова уйи «вахшийларча» бузилгани, бундан 250-300 миллион сўм зарар кўргани тўғрисида
- "Яна бир масала бор — уйим Мажбурий ижро бюроси томонидан «вахшийларча» бузилган, 30 та одам келган. Кейин 2018 йилда уйимни жуда тезлик билан бузишган, ҳаттоки нарсаларимни олиб қолишга улгурмаганман, 250-300 миллион сўм атрофида зарар кўрганман, бу ердан ташқари, жиҳозларнинг нархи. Шунақа «вахшийларча» бузишган. Бу ҳолатни эслаш мен учун оғир.
Ҳозир бу жойга қарамайман ҳам, тўрт йил бўлди, мен уйим-жойим дейдиган инсонман, лекин ҳовлига киргим, қарагим келмайди. Биз ўзимиз бузиб берамиз дедик, ҳаттоки бир соатга ҳам имконият беришмади. Ўша пайт соат учгача уйимга 35 та одам кирган, шу одамлар уйимни оёқости қилиб, бульдозер билан бузган, шунда бу уйимнинг ёнидаги уйларга ҳам зарар етган", - дейди хонанда.
Озода Нурсаидова, Уйи бузилгани, Тушкунликка тушгани, Зарб кўрсатуви «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Самарқандда вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланди
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш