Ер бериш ваколатидан айрилган ҳокимларнинг ерни олиб қўйиш ҳуқуқи ҳам чеклаб қўйилмоқда. Эндиликда прокурорлар ҳам мулкий ҳуқуқларни протест орқали ўзлари бекор қилдира олмайди. Бунга фақат судлар ҳақли бўлади.
Ўзбекистонда мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик ва хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини оширишга қаратилган президент фармони қабул қилинди.
Фармон билан фуқаролар ва тадбиркорларнинг ўз мулкига эркин эгалик қилиши ва ундан фойдаланишига тўсқинлик қилаётган қатор тартиблар, талаблар ва чекловлар бекор қилинди. Бу ҳақда адлия вазири Русланбек Давлетов Facebook'даги саҳифасида маълум қилди.
1. Эндиликда мулкка бўлган ҳуқуқни қайсидир орган томонидан (простест асосида ҳам) олдин қабул қилинган ҳужжатни бекор қилиш орқали тугатиш мумкин эмас. Агар ҳужжат ноқонуний қабул қилинган бўлса, фақат суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Давлетовнинг айтишича, охирги 2,5 йилда ҳокимларнинг қарорлари билан берилган 2,5 мингдан ошиқ ер участкаларига (101 минг гектар) бўлган ҳуқуқлар уларнинг ўзи ёки юқори турувчи органлар томонидан, шу жумладан прокурор протестлари асосида суд қарорисиз бекор бўлган.
2. Бундан буён юридик шахс тугатилганда, унинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасига бўлган ҳуқуқлари бекор қилинмайди ва ер давлат захирасига қайтариб олинмайди. Аксинча, ушбу ерлар тугатилаётган юридик шахс муассисларига ўтади.
3. Ердан ихтиёрий воз кечиш (айниқса фермерлар томонидан) нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши белгиланмоқда. Бунда ҳоким томонидан қарор қабул қилиш талаби бекор қилинмоқда.
Адлия вазирига кўра, сўнгги 2,5 йилда 20 543 та ер участкаси (2,6 млн гектар) “ердан ихтиёрий воз кечилгани ҳақидаги ариза”га асосан қабул қилинган ҳоким қарори билан захирага қайтарилган.
4. Мулкдор билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаган шахсларни турар жойдан доимий рўйхатдан чиқариш учун уларнинг розилигини олиш талаб этилмайди.
Маълум қилинишича, охирги 2,5 йилда фуқаролик судларига шахсни турар жойдан рўйхатдан чиқариш бўйича 8 954 та даъво аризалари киритилган, шундан 7 311 таси (82 фоизи) қаноатлантирилган.
5. Кўчмас мулк бўйича давлат реестрига ноқонуний ёки ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларнинг киритилиши натижасида унга ишониб ҳаракат қилган шахсларга етказилган зарар (Торренс тизими) ҳамда турар жой инсофли эгалловчидан талаб қилиб олинмаслиги натижасида унинг ҳақиқий эгасига етказилган зарар қопланади. Бу мақсадда махсус жамғарма фаолият юритади.
6. Ҳозирда 20 дан ортиқ давлат органлари судларда фуқароларга нисбатан мулкий даъволар киритишда давлат божи тўлашдан озод қилинган. Эндиликда уларнинг сони қисқартирилиб, имтиёзидан фойдаланган ҳолда етарли асослар бўлмаса ҳам судларга даъволар киритиш ҳолатларига чек қўйилади.
Маълумот бўлишича, сўнгги 2,5 йилда давлат органлари томонидан киритилган даъволарнинг 42 фоизи рад қилинган ёки кўрмасдан қолдирилган.
Фуқаролар эса ўз мулкини ўзганинг ноқонуний эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволари бўйича давлат божидан озод қилинади.
7. Шахсга нафақат ўзининг ҳаётини, балки ўз мулкини ҳам ҳар қандай тажовуздан ҳимоя қилиш ҳуқуқи берилади (қонунда белгиланган чегарада).
8. Терговдаги шахснинг мулкини хатлаб қўйиш ҳам судлар ваколатига берилади. Бу эса “Хабеас корпус” институтини янада кенг жорий этишга хизмат қилади.
Вазирнинг сўзларига кўра, Адлия вазирлигига юқорида келтирилган янги тартибларни назарда тутувчи “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳририни ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.
“Бу фармон устида узоқ ишланди, 3 ой ишлаб чиқишга, 5 ой вазирликлар билан келишишга сарфланди. Чунки ундаги янгиликлар жуда жиддий.
Ўйлаймизки, ушбу фармон мулк ҳуқуқини юксак қадрият сифатида давлат органлари тизимида тўлиқ рўёбга чиқаришга катта ҳисса қўшади ва мулкий ҳуқуқларнинг давлат томонидан кафолатланишига бўлган ишончни мустаҳкамлайди”, – дея ёзди адлия раҳбари Русланбек Давлетов. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди