
Бюронинг Ангрен шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 09.01.2014 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор Г.Эшанчаевдан ундирувчи Д.Эшанчаева фойдасига бир нафар фарзанди таьминоти учун вояга етгунга қадар алимент ундириш ҳақида ижро ҳужжати мавжуд.
Бўлим давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатларига қарамай сўнги 3 йил давомида қарздор ўз даромадини беркитишга ҳаракат қилган.
Бюро ходимларининг саъй-ҳаракатлари натижасида қарздорнинг яширинган даромади аниқланган.
Натижада қарздор Г.Эшанчаевдан, ундирувчи Д. Эшанчаева фойдасига 36.820.000 сум алимент пуллари ундирилиб, унинг Алоқабанк филиалида очилган пластик картасига ўтказиб берилган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар