09:17 / 25.08.2022
1 208

Тошкент вилоятида тўрт нафар шахс қўй ўғирлаб кетаётганда ушланди

Тошкент вилоятида тўрт нафар шахс қўй ўғирлаб кетаётганда ушланди
Фото: Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси
Тошкент вилояти Бўка туманида 23 август тунда фуқароларнинг мол-қўйларини ўғирлаётган бир гуруҳ шахслар фош этилди, деб хабар беради вилоят Ички ишлар бош бошқармаси.

Қайд этилишича, шу куни соат тунги 01:00 ларда «Ровот» маҳалласи ҳудудидан ўтаётган Damas автомобили тунги хизматда бўлган туман ИИБ профилактика инспектори ва тезкор ходими томонидан тўхтатилган. Автомобильда бўлган тўрт нафар шахс билан ўтказилган суҳбат давомида улар (20—40 ёшдаги шахслар) ўзларини ноодатий тутишлари ходимларда шубҳа уйғотган.

Шундан сўнг уларнинг йўналишлари, қаердан қаерга кетаётгани юзасидан суриштирув ўтказилган. Шу тариқа ушбу шахслар айни дамда шу маҳаллада яшовчи фуқаро хонадонидан бир бош қўйни ўғирлаб, танишининг уйига яшириб келаётгани фош этилган.

Шахслар гумонланувчи сифатида ишга жалб қилинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат ва шу каби бошқа ҳолатларга уларнинг алоқадорлиги бўйича қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида тўрт нафар шахс қўй ўғирлаб кетаётганда ушланди