Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Мурат Камаловнинг бетоблиги сабабли ваколат муддатини олдиндан тўхтатиш ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақидаги мурожаати кўриб чиқилиб, унинг ваколат муддатини олдиндан тўхтатиш ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Давлат раҳбарининг кириш сўзидан сўнг Оқсоқоллар кенгаши қарорига мувофиқ Жўқорғи Кенгес раиси лавозимига тавсия этилган Аманбай Тлеубаевич Оринбаевнинг номзодини кўриб чиқишга ўтилди.
Аманбай Оринбаев / Президент матбуот хизмати
Аманбай Оринбаевнинг номзодини кўриб чиқишдан аввал президент номзоднинг ҳудудни жадал ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича режалари ва таклифларини тинглашни таклиф этди.
Номзод Қорақалпоғистонда тадбиркорликни ривожлантириш, аграр соҳани ривожлантириш, саноат лойиҳаларини кўпайтириш, инфратузилмани ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, таълим ва ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги мавжуд муаммоларни ва уларни ҳал қилиш бўйича таклифларини баён этди. Президентдан бу режаларни тўлиқ амалга ошириш учун зарур бўлган ресурслар ажратилишида кўмак сўради.
Эслатиб ўтамиз, Мурат Камалов 2020 йил кузида Муса Ерниязов ўрнига Қорақалпоғистон раҳбари бўлганди. Бугунги сессияда президент Қорақалпоғистон раҳбариятини июн ойи бошидаги воқеалар учун кескин танқид қилди.
Маълумот учун, Аманбай Оринбаев муқаддам ИИБ тизимида турли лавозимларда ишлаган, 2022 йил мартидан июлига қадар Қорақалпоғистон ички ишлар вазири бўлган, ҳозирга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаётганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?