19:28 / 26.08.2022
1 051

Тадбиркорларнинг манфаати юзасидан қарздорликлар ундириб берилмоқда

Тадбиркорларнинг манфаати юзасидан қарздорликлар ундириб берилмоқда
Маълумки, тадбиркорлик фаолияти иқтисодиётимиз таянчларидан биридир. Шу боис, тадбиркорлар, кичик ва ўрта бизнес ҳамда хусусий сектор вакиллари фаолиятини ҳимоя қилиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан саналади.

Юртбошимизнинг сўнгги йиллар давомида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада ривожлантириш уларнинг фаолиятлари давомида юзага келаётган муаммо ва тўсиқларни бартараф қилиш бўйича бир қанча қонун ва қонун ости ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ қилинмоқда.

Мазкур соҳада Мажбурий ижро бюроси Навоий шаҳар бўлими томонидан ҳам тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, суд қарорларини ўз вақтида ва сўзсиз ижроси таъминланиб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг август ойида бюронинг Навоий шаҳар бўлими иш юритувига тадбиркорлар фойдасига ундирув билан боғлиқ келиб тушган 5 та ижро ҳужжатлари бўйича жами 653 млн. сўм пул маблағлари тадбиркорлар фойдасига амалда тўлиқ ундирилиб, 5 нафар тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Мисол учун, Кармана туманлараро иқтисодий судининг 25.07.2022 йилдаги ижро иши буйича “Elite kids” МЧЖ фойдасига жами 497,9 млн. сўм қарздорлик тўлиқ ундириб берилди. Бундай амалий тадбирлар бўлим томонидан давом эттирилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси
Навоий шаҳар бўлими

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадбиркорларнинг манфаати юзасидан қарздорликлар ундириб берилмоқда