Андижонда яшовчи 25 яшар М.М. қозоғистонлик таниқли ишбилармон М.С.нинг 7 минг 400 доллар маблағини интернет орқали фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган. Бу ҳақда «Ishonch.uz» хабар қилди.
Маълум бўлишича, ўзбекчадан ташқари рус, инглиз, француз тилларида ҳам эркин мулоқот қила оладиган қиз ижтимоий тармоқлар орқали таниқли инсонлар, жумладан, қозоқ тадбиркори М.С.нинг чиқишларини ҳам мунтазам кузатиб борган. Унинг россиялик А.Ф. билан ўзаро яқинлигини билгач, Россиядаги уяли алоқа компаниясига тегишли телефон рақамда А.Ф. номидан Telegram’да сохта аккаунт яратган. Сўнгра М.С. билан ёзиша бошлаган.
Гап орасида февраль ойининг охирида америкалик таниқли тадбиркор Уоррен Баффет томонидан Москвада семинар-машғулот ўтказилиши режалаштирилаётганини, якунда эса мазкур тадбирга чипта сотиб олган шахслар билан Баффет ўртасида учрашув бўлиб ўтишини, чипта нархи 650 доллар эканини айтиб, тадбиркорни ҳам таклиф қилган. Ёлғон гапларга лаққа тушган М.С. эса 12 та чипта учун 7 минг 400 долларни М.М.нинг онаси номига очилган пластик картага ўтказиб берган. М.М. эса фирибгарлик йўли билан қўлга киритилган бу маблағни Андижон шаҳридаги банкоматларнинг бирида нақдлаштириб, шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Бу хатти-ҳаракатни у тадбиркорнинг ижтимоий тармоқларда «ўзини ҳеч ким алдай олмаслиги» ҳақидаги чиқишларига жавоб тариқасида амалга оширганини таъкидлаган.
Хорижлик ишбилармон шундан сўнг Ўзбекистондан адвокат ёллаб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга арз қилган.
Ҳолат юзасидан М.М.га ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда икки йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Бунда суд жиноят оқибатида етказилган зарар тўлиқ қоплангани ҳамда жабрланувчи вакилининг даъвоси йўқлигини инобатга олган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?