
2022/23 ўқув йилида барча давлат ОТМларининг барча босқич талабалари учун тўлов-контракт миқдорлари оширилмайди. Бу – президент топшириғи, дея маълум қилди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.
Вазирлик хабарига кўра, истисно тариқасида, 2022/2023 ўқув йили учун барча босқичдаги талабаларнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдорлари давлат олий таълим муассасалари, жумладан, молиявий мустақиллик берилган ОТМларда ҳам, базавий тўлов-контракт қиймати 2021/22 ўқув йили учун белгиланган миқдорларда сақлаб қолинади.
Шу билан бирга, 2022/23 ўқув йили табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари ҳам ўтган ўқув йили учун белгиланган миқдорларда ўзгаришсиз қолади.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар