
Видеодан кадр.
Ижтимоий тармоқда «Range Rover» русумли автомобилга рухсат этилмаган мослама, яъни «мигалка» ўрнатилганлиги акс этган видео тарқалди.
Видео юзасидан Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилган.
Ушбу «Range Rover» автомобили ҳайдовчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисми тартибида баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар