14:23 / 28.08.2022
1 017

Қашқадарёда 20 сотих ерни 20 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Қашқадарёда 20 сотих ерни 20 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Қашқадарё вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмаси, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Шаҳрисабз туман бўлими ва туман прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Шаҳрисабз туманида яшовчи фуқаро М.А. фуқаро Б.И.га тумандаги дарё муҳофазасига олинган 20 сотих ер майдонини 20 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 200 миллион сўмни олган вақтида ашёвий-далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда 20 сотих ерни 20 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди