18:23 / 28.08.2022
1 190

Абитуриент балли етган йўналишларининг қайси бирида ўқишни ўзи танлай оладими?

Абитуриент балли етган йўналишларининг қайси бирида ўқишни ўзи танлай оладими?
Ҳужжат топшираётганда абитуриент устуворликни танлаган ҳолда кетма-кетлик асосида 5та йўналиш ва улардаги грант ёки контрактни ҳам белгилаган. Компьютер абитуриентнинг қайси йўналишга кирганини ўша устуворлик бўйича автоматик ҳисоблаб кўрсатади.

27 август куни 2022/23 ўқув йили учун ўқишга топширган абитуриентларнинг натижалари эълон қилинди. Натижалар чиққач, абитуриентларнинг маълум қисмида қабул қилинган йўналишларининг қайси бирида ўқишни танлаш ихтиёрий деган тушунча пайдо бўлаётган бўлиши мумкин.

Давлат тест маркази белгилаган тартибга кўра, ҳужжат топшираётганда абитуриентга устуворликни ўзи танлаган ҳолда, кетма-кетлик асосида 5та йўналиш ва улардаги грант ёки контрактни белгилаш имконияти берилади. Ўша кетма-кетлик ўзгармайди.

Компьютер абитуриентнинг қайси йўналишга кирганини у ҳужжат топширганда белгилаган устуворлик асосида кўриб чиқади ва қайси йўналишга ўқишга тавсия этилганини автоматик ҳисоблаб, кўрсатиб туради.

Буни абитуриент танлай олмайди

Mandat.dtm.uz сайтида чиқадиган электрон натижалар варақасида қайси йўналишнинг усти яшил бўлиб турган бўлса, абитуриент ўша йўналишга грант асосида ўқишга қабул қилинган бўлади. Сариқ бўлса, тўлов-контракт асосида қабул қилинган ҳисобланади.

Агар варақада қизил рангдаги белги чиқиб турса, талабаликка тавсия этилмаганликни билдиради.

Бундан ташқари, варақанинг остида ҳам абитуриентнинг қайси йўналишга ўқишга киргани ёзиб қўйилган бўлади.

Шунингдек, абитуриентнинг ID рақами 5100 рақамига ёки ДТМнинг Telegram ботларига юборилганда, абитуриент рухсатномасининг қуйи қисмидаги QR-кодни сканер қилиб ҳам натижани осонроқ билишмумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Абитуриент балли етган йўналишларининг қайси бирида ўқишни ўзи танлай оладими?