10:00 / 29.08.2022
1 217

Қуёшда кучли портлаш: эртадан Ерда магнит бўронлари кутилмоқда

Қуёшда кучли портлаш: эртадан Ерда магнит бўронлари кутилмоқда
Фото: NASA
26 август куни Қуёшда М тоифали портлаш юз берган. Қуёшнинг Ерга қараган AR3089 номли доғидан улкан плазма оқими отилиб чиққан. Олимларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, у эртага, 29 август куни Ерга етиб келади ва геомагнит бўронларига сабабчи бўлади, деб ёзди Live Science.

Фазовий об-ҳавони кузатувчи экспертлар шу ҳафтада Қуёшда навбатдаги кучли портлаш юз беришидан огоҳлантиришганди.

NASAнинг Solar Dynamics Observatory космик аппарати Қуёшдаги М тоифали портлашни суратга олди.
Фото: NASA

Магнит бўронлари бир неча кун давом этиши, GPS тизимлари, радиоалоқа ва энергия тизимларига айрим таъсирлари бўлиши кутилмоқда. Бироқ экспертлар бу таъсирлар қисқа муддатли хусусиятга эга бўлишини айтишган.

Геомагнит бўронларининг натижасида сайёрамизнинг ҳам шимоли, ҳам жанубида қутб ёғдулари пайдо бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қуёшда кучли портлаш: эртадан Ерда магнит бўронлари кутилмоқда