18:14 / 29.08.2022
866

Электрон тўловларда фирибгарлик учун жавобгарлик кучайтирилади

Электрон тўловларда фирибгарлик учун жавобгарлик кучайтирилади
Фото: Сенат ахборот хизмати
29 август куни Сенат Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Жиноят кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда “Ташувчи фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги қонунга тегишли ўзгартиришлар киритилаётгани айтиб ўтилди.

Мамлакатда электрон тўлов воситасидан фирибгарлик, алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзга мулкига бўлган ҳуқуқларни қўлга киритиш билан боғлиқ жиноятларни Жиноят кодекси 168- ва 169-моддаларини оғирлаштирувчи ҳолат сифатида жавобгарликни белгиловчи норма билан тўлдирилаётгани қайд этилди.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик қилиш, таҳқирлаш ёки уларга шикаст етказиш учун жавобгарликни назарда тутувчи янги норма киритилмоқда.

Бундан ташқари, мажлисда давлат органлари ва ташкилотлари тизимида 2022 йилнинг биринчи ярмида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати муҳокама қилинди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Электрон тўловларда фирибгарлик учун жавобгарлик кучайтирилади