20:33 / 29.08.2022
1 271

Тошкентда фуқаро 8 кишининг номига кредит олиб пулларни «ухлатиб» кетди

Тошкентда фуқаро 8 кишининг номига кредит олиб пулларни «ухлатиб» кетди
Тошкент шаҳрида фуқаро 8 нафар кишининг ишончига кириб, уларнинг номига расмийлаштирилган кредит маблағларни ўзлаштириб кетган.

Аниқланишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар Миробод туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда «G.G.» МЧЖ раҳбари Ғ.Л. 8 нафар фуқарони ўзи раҳбарлик қилаётган корхонага ишга қабул қилишга ишонтириб, уларнинг номига ҳудудий тижорат банки филиалидан жами 176 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, кредит маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган.

Шунингдек, Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Х. бошқа бир фуқаро З.ни танишлари ёрдамида 4 200 АҚШ доллари эвазига Польша давлатига ишга юборишга келишиб, шундан 300 АҚШ доллари ва 2,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда фуқаро 8 кишининг номига кредит олиб пулларни «ухлатиб» кетди