15:49 / 30.08.2022
1 031

Машиналар эшигига қулф осиб, пул ишламоқчи бўлган шахс ушланди

Машиналар эшигига қулф осиб, пул ишламоқчи бўлган шахс ушланди
Ижтимоий тармоқларда автомобиль эшиги ушлагичига қулф илинганлиги ва унга хат қистирилганлиги акс этган фото ва видеолар тарқалиб кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Тезкор тадбирлар давомида, ушбу ҳаракатларни содир этганликда гумондор 29 ёшли Мухриддин А. ушланди. Холислар иштирокида унинг ёнидан 2 дона кодли қулфлар топилиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Суҳбат давомида у интернетда шундай «пул ишлаш» усулини кўриб, ундан фойдаланишга қарор қилганлигини айтди. Режага кўра, у қулфни автомашина эшигининг ушлагичига осиб, ҳайдовчига қулфни очиш учун код рақамини сотиб олиш таклифи ёзилган хат қолдирган. Кўрсатилган ҳисоб рақамига пул маблағлари келиб тушгандан сўнг, қулф кодини юбориши керак бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, унинг натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилинади, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Машиналар эшигига қулф осиб, пул ишламоқчи бўлган шахс ушланди