16:00 / 30.08.2022
1 040

Ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда

Ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда
Жорий йилнинг 24 август кунида ижтимоий тармоқларнинг “effect.uz” сайти орқали “277 млнлик хато: Президент қарорига зид ҳаракат қилган МИБ фуқарога зарарни қаердан олиб, тўлайди?” номли танқидий хабар ёритилди.

Мазкур ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан ўрганилди.

Ўрганишда, Бюронинг Косон туман бўлими иш юритувида Касби туманлараро иқтисодий судининг 11.06.2018 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор Косон туман йўллардан фойдаланиш УК ҳисобидан ундирувчи Косон туман Давлат солиқ қинспекцияси фойдасига 343 015 873 сўм солиқ қарзи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 10.07.2018 йилда келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқарилган.

Ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида қарздор Косон туман йўллардан фойдаланиш УКнинг мол-мулкини аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровнома юборилиб, олинган жавоб хатларига асосан, қарздорга тегишли бўлган Косон туман Юксалиш МФЙда жойлашган жами ер майдони 4 800 кв/м фойдали майдони 105,44 кв/м бўлган қурилиш тугалланмаган кўчмас мулк борлиги маълум бўлган.

Ушбу Косон туман Юксалиш МФЙда жойлашган жами ер майдони 4 800 кв/м фойдали майдони 105,44 кв/м бўлган қурилиш тугалланмаган кўчмас мулк қонунда белгиланган тартибда холислар ҳамда қарздор Косон туман йўллардан фойдаланиш УК раҳбари иштирокида хатланган ва тегишли тартибда баҳолатиш учун давлат ижрочиси томонидан мутахассис тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳамда Қашқадарё вилоят “Баҳолаш ва консалтинг маркази” МЧЖ томонидан 554 141 557 сўмга баҳоланган.

Косон туман Юксалиш МФЙда жойлашган жами ер майдони 4 800 кв/м фойдали майдони 105,44 кв/м бўлган қурилиш тугалланмаган кўчмас мулкни давлат ижрочиси қарздорнинг солиқ қарздорлигини қоплатиш мақсадида Қашқадарё вилоят “Баҳолаш ва консалтинг маркази” МЧЖнинг баҳолаш ҳисоботига асосан, 27.07.2019 йилдаги қарори билан “E-Ijro auksion” ягона электрон савдо майдончаси орқали сотиш учун чиқарилган.

Шундан сўнг, ушбу мулк Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази давлат унитар корхонасининг 04.09.2020 йилдаги
баённомасига асосан аукцион ғолиби Олтибоев Мусулмон Эшимович деб топлиган ва 277 070 778.50 сўмга сотилган. Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази давлат унитар корхонаси ҳисобидан келиб тушган 277.070.778,50 сўм пул маблағлари қарздорнинг солиқ қарздорлиги учун йўналтирилган. Шунга кўра, ижро ҳужжати Қонуннинг тегишли моддасига асосан тамомланган.

Шундан сўнг, Савдо саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг давлат ижрочисини электрон онлайн савдони хақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризасига асосан, Фуқаролик ишлари бўйича Косон туман судининг 18.06.2021 йилдаги қарорига кўра, давлат ижрочисининг электрон онлайн савдоси хақиқий эмас деб топилган.

Бундан ташқари, Фуқаролик ишлари бўйича Косон туман судининг 18.06.2021 йилдаги ижро қарақасига асосан қарздор “Косон туман йўллардан фойдаланиш” УКдан ундирувчи Олтибоев Мусулмон Эшимовичга 274.300.070 сўм ундириш тўғрисидаги ижро варақаси Бюронинг Косон туман бўлимига келиб тушган ва шу куни ижро ишини юритиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳамда томонларга маълум қилинган.

Ушбу ижро ҳужжати билан шуғулланган Бюронинг Косон тумани бўлими давлат ижрочиси С.Азимов 27.08.2021 йилда эгаллаб турган лавозимидан озод қилиниб, Бюро органларидан бўшатилган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан қарздор “Косон туман йўллардан фойдаланиш” УКнинг банкдагни барча хисоб рақамларига банд солиниб инкасса топшириқномалари қўйилган ва хозирда ижро ҳужжати юзасидан қонунда белгиланган тартибда мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда