Бир муддат олдин «Ёшлар» телеканали «Янги Давр» дастурида эфирга узатилган футбол янгилигида Украинанинг байроғи хиралаштириб қўйилгани ва бунинг ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилингани ҳақида хабар берилган эди. Телеканал маъмурияти мазкур ҳолат юзасидан тушунтириш берди.
Унга кўра, футбол бўйича Испания чемпионати доирасидаги ўйинлар 26 августдан бошлаб «Ёшлар» телеканали орқали жонли эфирга узатиб келинмоқда ва баҳслар намойиши давомида кадрларга ҳеч қандай қўшимча эффектлар қўлланилмайди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳа эса «Янги Давр» информацион дастурининг спорт хабарлари бўлимидан олинган. Бу ҳолат юзага келиши сабаблари аниқлаштирилганда, лавҳани тайёрлаган монтажчи «Реал Мадрид» жамоаси ўйнаётган футболда Испания байроғи ўрнига Украина байроғи хато қўйилган деб ўйлаб, бу «хатолик»ни ўзбошимчалик билан тўғриламоқчи бўлгани ва шу мақсадда беркитгани маълум бўлди.
Бош муҳаррир эса кўрик пайтида бу ҳолатга эътибор бермай, лавҳани эфирга узатишга рухсат берган.
«Бу бўйича айбдорларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди. Юзага келган вазият учун узр сўраймиз ва ушбу ҳолатга сиёсий тус бермасликни илтимос қиламиз.
Футбол намойишини телеканалимиз орқали кузатаётган ва камчиликларимизга бефарқ бўлмаган барчага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз», – дейилади телеканал маъмурияти муносабатида. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?