Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йили учун 190 375 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди, деб хабар бермоқда Давлат тест маркази.
ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари натижаларига кўра, уларнинг
- 39 962 нафари — давлат гранти;
- 150 413 нафари — тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган.
Талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти қуйидагича:
- кундузги таълим шакли — 118 352 нафар;
- сиртқи таълим шакли — 45 407 нафар;
- кечки таълим шакли — 9 139 нафар;
- масофавий таълим шакли — 3 416 нафар.
Танлов натижаларига кўра, давлат гранти асосида ўртача балл 121,2 баллни, тўлов-контракт асосида ўртача балл эса 95,9 баллни ташкил этди.
Талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг 176 мингдан ортиғи умумий қабул параметрлари доирасида, 13 мингдан ортиғи имтиёзга эга абитуриентлар учун ажратилган қўшимча қабул параметрлари доирасида тавсия этилган.
Жумладан:
- ногиронлиги бўлган шахслар — 3,2 минг нафар;
- меҳрибонлик уйи, болалар шаҳарчаси битирувчилари бўлган ҳамда васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар — 272 нафар;
- муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлганлар — 4,7 минг нафар;
- ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари — 1,9 минг нафар;
- ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари — 739 нафар;
- эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар — 1,9 минг нафар;
- камида 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар — 379 нафар.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?