date
views 1 592

Қорақалпоғистонда яна 10 киши қамоқдан шартли озод этилди

Қорақалпоғистонда яна 10 киши қамоқдан шартли озод этилди
Фото: Парламент комиссияси
Бугун, 30 август куни Қорақалпоғистон воқеаларини ўрганиш бўйича Олий Мажлис комиссияси ва Жўқорғи Кенгес илтимоси билан, яна 10 нафар гумонланувчи жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди.

Шу куни аввалроқ Бош прокуратура яна 24 фуқаронинг қамоқ эҳтиёт чорасини инсонпарварлик тамойили асосида уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасига алмаштирганди. Шу тариқа, оиласи бағрига қайтганлар 34 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратурага киритилган рўйхат, намойишларда иштирок этганликда гумон қилиниб, олиб кетилган шахсларнинг оила аъзолари томонидан комиссияга қилинган мурожаатларнинг ўрганилиши ва гумонланувчилар билан шахсан суҳбатлашиш асосида шакллантирилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қорақалпоғистонда яна 10 киши қамоқдан шартли озод этилди