
Интернетда Нью-Йоркдаги "Европа ва Марказий Осиёдаги журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси" ННТ дастури (CPJ) координатори Гулноза Саиднинг Ўзбекистонга кириши рад этилгани ҳақидаги маълумот пайдо бўлди.
Масс-медиа фонди зудлик билан Ўзбекистонга кириш ва чиқиш масалаларини тартибга солувчи давлат органларига бу борада тегишли сўров билан мурожаат қилди.
Олинган маълумотларга кўра, ҳозирда ушбу масала ҳал этилган ва Гулноза Саидга мамлакатга кириш учун рухсат берилган.
CPJ веб-сайти томонидан келтирилган Гулноза Саид (АҚШ фуқароси)нинг хабар беришича, иммиграция хизмати ходимлари унга тизим унга киришга рухсат бермаганини ва Нью-Йоркка қайтиш учун 1 сентябргача аэропортда қолиши кераклигини айтишган.
Гулноза СаидЎзбекистонга КиришЖурналистлар ҲимоясиМасс-Медиа ФондиИммиграция ХизматиНью-Йорк Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар