date

Андижонда эркакни кийимсиз ҳолда видеога олиб, товламачилик қилган гуруҳ ушланди

Андижонда эркакни кийимсиз ҳолда видеога олиб, товламачилик қилган гуруҳ ушланди
Фото: Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси
Андижон вилояти Шаҳрихон туманида эркакни кийимларини ечиб ташлаб, видеотасвирга олган гуруҳ аъзолари ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, бир гуруҳ шахслар 17 август куни Telegram мессенжери орқали фуқарога уятсиз мазмундаги хабарларни ёзиб, алдов йўли билан Шаҳрихон тумани ҳудудига тунги вақтда чақирган. Уни кийимсиз ҳолатда видеотасвирга олиб, товламачилик содир этган.

Ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Андижонда эркакни кийимсиз ҳолда видеога олиб, товламачилик қилган гуруҳ ушланди