
Президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов бошчилигидаги жамоа президентдан мактаблардаги таълим сифати бўйича топшириқ олди.
Топшириққа кўра, ўзбек мактаблари шундай даражага чиқиши керакки, уларнинг битирувчилар қуйидаги бешта сифатга эга бўлиши зарур:
- замонавий кўникмаларни эгаллаган;
- ахборот технологияларини пухта ўзлаштирган;
- креатив фикрлайдиган;
- мустақил қарор қабул қила оладиган;
- дунёқараши кенг ШАХС бўлиши лозим.
Шавкат Мирзиёев бу ҳақда бугун, 31 август куни Мустақиллик байрамидаги нутқида айтиб ўтди.
Президент администрацияси раҳбарининг ўринбосари Комил Алламжоновнинг маълум қилишича, юқоридаги топшириқ ижроси бўйича ишлар бошланган.
“11 йиллик сифатли дастур яратиш ва уни амалиётга жорий қилиш осон иш эмас. Лекин масала албатта охирига етказилади”, – деди Алламжонов.
Сардор УмрзоқовМактаб ТаълимиЗамонавий КўникмаларАхборот ТехнологиялариКреатив ФикрлашМустакил Қарор Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар