Тошкент халқаро аэропортида 10 дона буқаламун олиб кираётган фуқаро ушланди

Тошкент халқаро аэропортида 10 дона буқаламун олиб кираётган фуқаро ушланди
Фото: Давлат божхона қўмитаси
Тошкент халқаро аэропортида буқаламунлар олиб кираётган фуқаро қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар қилди.

Қайд этилишича, 31 август куни Мисрдан Тошкентга учиб келган фуқаро Й.Ж. халқаро аэропортда яшил йўлакдан ҳаракатланаётиб, безовталаниши туфайли ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилган. Натижада ушбу шахснинг юклари орасидаги пластик идишда 10 дона буқаламун борлиги аниқланган.
Тошкент халқаро аэропортида 10 дона буқаламун олиб кираётган фуқаро ушланди
Фото: Давлат божхона қўмитаси
Ушбу буқаламунларнинг умумий қиймати 54,7 миллион сўмни ташкил қилиши маълум бўлган.

Ҳозирда буқаламунлар Тошкент ҳайвонот боғига топширилган. Ташиш ва сақлаш қоидаларига риоя қилинмагани сабабли мутахассислар томонидан улардан 6 тасининг аҳволи оғирлиги маълум қилинган.
Тошкент халқаро аэропортида 10 дона буқаламун олиб кираётган фуқаро ушланди
Фото: Давлат божхона қўмитаси
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар