Тошкент аэропортида аниқланган тимсоҳ болалари ҳайвонот боғига топширилди (фото)

Тошкент халқаро аэропортида 56 бош тимсоҳ болаларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди. Давлат божхона қўмитаси хабарига кўра, тимсоҳ болалари Қохира-Тошкент йўналишида учиб келган фуқаронинг юклари кўздан кечирилганда аниқланган.
Йўловчи уларни сабзавот ва мевалар солинган пластик идишларда сақлаган. Божхоначиларни чалғитиш ва тимсоҳлар ҳаракати сканерда аниқланмаслиги учун контейнерларни фольгага ўраган.



Маълумотларга кўра, мазкур тимсоҳ болаларининг умумий қиймати 918,5 миллион сўмни ташкил қилади.
Давлат экология қўмитаси маълумотларига кўра, аниқланган тимсоҳ болаларининг ташқи кўриниши Нил тимсоҳи Crocodylus niloticus'га ўхшайди.
Қўмита ва "Тошкент-АЭРО" чегара ветеринария пости ходимлари тимсоҳ болаларини Тошкент ҳайвонот боғига вақтинча сақлаш учун топширган. Ҳайвонот боғи ходимлари тимсоҳчаларнинг аҳволини қониқарли деб баҳолашмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Йўловчи уларни сабзавот ва мевалар солинган пластик идишларда сақлаган. Божхоначиларни чалғитиш ва тимсоҳлар ҳаракати сканерда аниқланмаслиги учун контейнерларни фольгага ўраган.



Маълумотларга кўра, мазкур тимсоҳ болаларининг умумий қиймати 918,5 миллион сўмни ташкил қилади.
Давлат экология қўмитаси маълумотларига кўра, аниқланган тимсоҳ болаларининг ташқи кўриниши Нил тимсоҳи Crocodylus niloticus'га ўхшайди.
Қўмита ва "Тошкент-АЭРО" чегара ветеринария пости ходимлари тимсоҳ болаларини Тошкент ҳайвонот боғига вақтинча сақлаш учун топширган. Ҳайвонот боғи ходимлари тимсоҳчаларнинг аҳволини қониқарли деб баҳолашмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…