date
views 1 135

Шавкат Мирзиёев: «Бизнинг мақсадимиз аниқ ва равшан»

Шавкат Мирзиёев: «Бизнинг мақсадимиз аниқ ва равшан»
Тараққиёт стратегиясининг амалга жорий этилиши ҳақида гап борар экан, қуйидаги нуқталарга алоҳида урғу берилди:

«Янги Ўзбекистон:
– ҳар бир фуқаронинг ҳаётини янада яхшилаш мақсадида давлат хизматларидан фойдаланиш учун кенг имкониятлар берадиган;
– одамлар ўз муаммолари ҳақида очиқ гапириши ва уларнинг ечими учун биргаликда ҳаракат қилишларига барча шароитлар мавжуд бўлган;
– ҳамма учун адолатни сўзсиз таъминлаш имкониятини берадиган ҳамда фуқаролари ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенг бўлган;
– тадбиркорликнинг ривожланиши учун зарур шароитлар яратилган давлатдир
».

Шунингдек, 2026 йилгача Тараққиёт стратегияси доирасида бажариладиган вазифалар белгилаб берилди:
«...таълим соҳасида фарзандларимиз замонавий билим ва кўникмаларни пухта эгаллашлари учун энг қулай шароитлар яратишни изчил давом эттирамиз. Бунинг учун мактабларнинг ўқув дастурлари, ўқитиш услуби, дарсликлар мазмуни тубдан қайта кўриб чиқилади.

Ушбу тизим аввал илғор хорижий мутахассислар томонидан экспертизадан ўтказилиб, кейингина ҳаётга татбиқ этилади. Натижада Янги Ўзбекистон мактаб битирувчиси замонавий кўникмаларни эгаллаган, ахборот технологияларини пухта ўзлаштирган, креатив фикрлайдиган, мустақил қарор қабул қила оладиган, дунёқараши кенг шахс бўлиб етишади. Бунинг учун барча ҳудудларимизда, айниқса қишлоқ жойларда мактаблар қуриш, уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор берамиз.

Устоз ва мураббийларнинг машаққатли меҳнатини рағбатлантириш борасидаги ишларимизни янги босқичга кўтарамиз.

Имконияти чекланган болалар учун инклюзив таълимни ҳар томонлама ривожлантирамиз
».
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: «Бизнинг мақсадимиз аниқ ва равшан»