date
views 9 184

Тошкентда бир йўла 3 та чақалоқ соғлом дунёга келди

Тошкентда бир йўла 3 та чақалоқ соғлом дунёга келди

Бугунги кунда перинатал марказларида ҳомиладорлик даврида муайян бир хасталик билан оғриган, муддатидан аввал туғруқ хавфи мавжуд бўлган оналар ҳамда эрта туғилган чақалоқлар парваришланмоқда. Кам вазнли чақалоқларни парвариш қилишга мўлжалланган Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказида ҳам туғруқ жароёнига етакчи мутахассислар жалб этилган, деб хабар бермоқда "UzReport" сайти.

Нодира Хусенова ҳам ушбу марказда тажрибали шифокорлар назорати остида бир йўла 3 та чақалоқни дунёга келтириб, мамлакатимиз фуқароларининг сонини яна 3 тага кўпайишига хисса қўшди. Марказ шифокорларнинг айтишича бу ерда уч экзакнинг дунёга келиши ҳар йили 3 ёки 4 маротаба кузатилади. Албатта гўдакларнинг соғлом ўсишида биринчи навбатда яхши парвариш талаб қилинади.

Мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш давлат ижтимоий сиёсатининг стратегик йўналишларидан бири ҳисобланади. Ўтган йиллар давомида, соғлом авлод туғилиши ва унинг тарбияси учун қулай шароитлар яратишга қаратилган муҳим чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, улар амалга тадбиқ этилди.

Маълумотларга кўра айни пайтда юртимизда 5300 нафарга яқин педиатр, 1450 нафардан зийод неонатологлар, 815 нафар болалар хирурги, 261 нафар болалар офталмологи, 677 нафар болалар невропатологи, 800 нафарга яқин болалар стоматологлари фаолият кўрсатмоқда. Оналик ва болаликни муҳофаза қилишда ҳомиладор аёлларни инсон ҳаёти ва саломатлиги учун зарур бўлган микроэлементларга эга поливитаминлар билан таъминлаш амалиёти йилдан-йилга такомиллашиб бормоқда.Мутахассислар ўтказган мониторинглардан маълум бўлишича, ушбу амалиёт қўлланилиши самарасида оналар ва дунёга келаётган фарзандларнинг саломатлик кўрсаткичи янада яхшиланиб, туғруқ ва ундан кейинги даврларда юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва вазни кам болалар туғилишининг олди олинмоқда.

Яхши биласиз, бўлажак оналар ҳомиладорликнинг 12 , 14 ва 20 ҳафтасида текширувлардан ўтишади. Скриниг текширувлари натижалари маълум бўлгач, шифокорлараёлларга қўшимча тавсиялар бериб, туғруқ жараёнига тайёрлашади. Шифокорларнинг маълум қилишича, айни пайтда бир килограммдан кам вазнда туғилган жажжи гўдаклар ҳам буткул соғломлаштирилиб, бахтиёр оилалар сафини кенгайтирмоқда. Ваҳоланки, бундан 20-25 йил олдин ҳатто 1, 5 килограмм атрофида туғилган болаларнинг яшаб кетишига ишончсизлик билан қараларди. Комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида ўтган йиллар давомида юртимизда оналар ва гўдаклар ўлими 3 баробарга камайди. Аҳолининг ўртача умр кўриш даражаси эса 7,5 йилга узайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда бир йўла 3 та чақалоқ соғлом дунёга келди