20:00 / 03.09.2022
1 255

Боғдодда алимент ўрнига уй-жой берилди

Боғдодда алимент ўрнига уй-жой берилди
Мажбурий ижро бюросининг Боғдод туман бўлими иш юритувида ФИБ Риштон туманлараро судининг 22.12.2020 йилги қарорига кўра, қарздор С.С.дан ундирувчи М.Д. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/4 қисм миқдорда алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, қарздор алиментдан бўлган қарзларини тўламай келаётган эди.

Давлат ижрочиси томонидан қарздорга алимент тўлашдан бўйин товлашлик муқаррар жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлиги тушунтирилган ҳолда огохлантириш берилган.

23.08.2022 йил куни қарздор ва ундирувчининг ўзаро келишувига асосан, қарздор С.С. вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун уни 18 ёшга тўлгунига қадар тўлаши лозим бўлган 110 млн. сўм алимент ўрнига Боғдод тумани, Дўстлик МФЙ, Ойбек кучасида жойлашган хонадонни ундирувчи М.Д. номига нотариус орқали расмийлаштириб топширди ва ундирувчи М.Д.нинг аризасига асосан ижро ҳужжати амалда тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Боғдодда алимент ўрнига уй-жой берилди