10:45 / 05.09.2022
1 167

Бухородаги банкоматларда ёнғин чиқди

Бухородаги банкоматларда ёнғин чиқди
Фото: Telegram / Bukhara News
Бухорода 4 сентябрь куни Тenge Bank АТБ Бухоро БХМга тегишли банкоматларда ёнғин чиқди.

Вилоят ФВБ матбуот хизматининг маълум қилишича, Бухоро шаҳар «Дўстлик» МФЙ, Алпомиш кўчаси йўл ёқасида жойлашган ушбу банкка тегишли банкоматларда ёнғин чиққани ҳақида хабар навбатчилик диспетчерига соат 20:14 да келиб тушган.

Ёнғин жойига 2 та қутқарув автоэкипажи жалб этилиб, соат 20:17 да етиб бориб, соат 20:28 да тўлиқ ўчирилган. Ҳодиса оқибатида қурилманинг 24 квадрат метр том ва девор пластик қопламалари ёнган. Ёнғиндан банкоматлар қурилмасининг 20 квадрат метр майдони ва Теnge Bank’га қарашли 4 дона банкомат тўлиқ сақлаб қолинган.

Бирламчи маълумотга кўра, ёнғиннинг келиб чиқишига электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда. Ҳозирда моддий зарар аниқланмоқда.

Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият