18:37 / 05.09.2022
1 700

Мактаб дарсликлари ижараси бепул бўлади: президент бу бўйича топшириқ берди

Мактаб дарсликлари ижараси бепул бўлади: президент бу бўйича топшириқ берди
Мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларининг ижара тўловлари миқдорлари кескин оширилиши муносабати билан кенг жамоатчилик, ота-оналар томонидан билдирилган эътирозлар юзасидан президентга ахборот берилди.

Қайд этилишича, мактаб дарсликлари болаларнинг умумий ўрта таълим олишида фавқулодда муҳим ўрин тутишини ҳисобга олиб ҳамда мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарини, қонуний вакилларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий адолатни таъминлаш мақсадида давлат раҳбари Вазирлар Маҳкамаси ва Халқ таълими вазирлигига мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда мактаб дарсликлари ижараси учун нарх 108 фоизга ошгани, Халқ таълими вазирлиги эса бунга тушунтириш бергани хабар қилинганди. Шундан сўнг Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев китобларни пулли ижарага бериш конституцияга зид эканини билдириб, пост қолдирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мактаб дарсликлари ижараси бепул бўлади: президент бу бўйича топшириқ берди