20:22 / 06.09.2022
1 007

Алимент пуллари ундириб берилди

Алимент пуллари ундириб берилди
Жорий йилнинг 05 сентябрь куни Telegram ижтимоий тармоғининг “BASTION” каналида фуқаронинг суд ижро ҳужжатига асосан қарздор Ж.Юлдашевдан бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ва моддий ёрдам ундириш беглиланганлиги, бироқ, ушбу ижро ҳужжати 5 ойдан буён ижро этилмаётгани юзасидан мурожаати қолдирилган. Ушбу мурожаат Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўрганилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг ижро ҳужжатларига кўра қарздор Ж.Юлдашевдан ундирувчи С.Юлдашева фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 5 апрель кунидан бошлаб ҳар ой даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ва фарзанди 3 ёшга тўлгунига қадар 200 минг сўмдан моддий таъминот ундирилиши белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжатлари Бюронинг Андижон туман бўлими иш юритувига 22.06.2022 йилда келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилган.

“Mib portal” электрон дастури орқали юборилган сўровнома натижасига кўра, қарздорнинг номида “Spark” русумли автомашина мавжудлиги аниқланиб, ушбу транспорт воситасига нисбатан тақиқ қўйилган.

Ижро ҳаракатлари давомида 22.06.2022 йилда алимент ва моддий таъминот ундируви қарздорнинг иш ҳақига қаратилган.

Шунга қарамай, қарздорлик қайта ҳисобланганда 01.09.2022 йил ҳолатига Ж.Юлдашевнинг алимент қарзи 5 млн. 36 минг сўмни ташкил этган. Қарздор билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида Ж.Юлдашевдан 06.09.2022 йилда 5 млн. 36 минг алимент пуллари ундирилиб, ундирувчи С.Юлдашеванинг пластик рақамига ўтказиб берилиши таъминланди.

Шунингдек, ҳар ой 200 минг сўмдан ундирилиши лозим бўлган моддий таъминот пуллари қарздорнинг иш ҳақига қаратилган ҳолда ундириб борилаётганлиги маълум қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алимент пуллари ундириб берилди